Исроилнинг блокададаги Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11500 нафарга етди. Бу ҳақда Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги матбуот бўлими хабар берган.
7 октябрдан бери Исроилнинг эксклавдаги ҳужумлари қурбонлари орасида 4710 нафар бола ва 3160 нафар аёл бор.
Шунингдек, Исроил ўққа тутилиши оқибатида 200 тиббиёт ходими, 22 фуқаро мудофааси ходими ва 51 журналист ҳалок бўлди.
Бундан ташқари, Ғазо секторининг 29 800 нафар аҳолиси жароҳатланган, уларнинг 70 фоизи аёллар ва болалардир.
Йўқолганлар рўйхатида 3640 киши, жумладан 1770 нафари болалар бор.
Медиа-офис маълумотларига кўра, Ғазо секторидаги 25 касалхона ва 52 тиббиёт маркази Исроил ҳужумлари туфайли ўз фаолиятини тўхтатган. 55 та тез ёрдам машинаси ўққа тутилди.





