Бразилиянинг аксарият қисмида мисли кўрилмаган жазирама туфайли қизил огоҳлантириш даражаси эълон қилинди. Бу ҳақда Би-Би-Си хабар бермоқда.
Якшанба куни Рио-де-Жанейрода ноябр ойидаги рекорд ҳарорат 42,5 даражани ташкил қилган.
Миллий метеорология институти маълумотларига кўра, Сан-Паулада сешанба куни тушдан кейин ўртача ҳарорат 37,3 ° С эди.
Жума кунига қадар давом этиши кутилаётган жазирама тўлқини 100 миллиондан ортиқ одамни жабр кўрди.
Расмийлар ҳароратнинг ҳаддан ташқари юқори бўлишини Эль-Ниньо феномени билан боғлайди, бу эса ўртача глобал ҳароратнинг ошишига, шунингдек, иқлим ўзгаришига олиб келади.






