Қайси ҳудуддаги корхоналарнинг солиқ қарздорлиги энг кўп экани маълум қилинди

ИҚТИСОДИЁТ 18.11.2023, 11:31
Қайси ҳудуддаги корхоналарнинг солиқ қарздорлиги энг кўп экани маълум қилинди

Солиқ қўмитаси матбуот хизмати солиқ қарздорлиги юқори бўлган иккита соҳа бўйича маълумотларни тақдим этди. 

Унга кўра, қурилиш корхоналарининг солиқ қарзи 599 млрд сўмни ташкил этган.

2023 йил 1 сентябрь ҳолатига қурилиш соҳасида солиқ қарзи (100 млн сўмдан юқори) мавжуд бўлган корхоналар сони 982 та бўлиб, уларнинг жами солиқ қарзи 599 млрд сўмни ташкил этган. Шундан 156,2 млрд сўми, яъни 26,2 %и 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида корхоналарнинг солиқ қарздорлиги кўрсаткичлари – ТОП-3:

-Тошкент шаҳри – 141 млрд сўм;

-Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҲСИ – 121,7 млрд сўм;

-Қашқадарё вилояти – 48,3 млрд сўм.

Шунингдек, ишлаб чиқариш корхоналарининг солиқ қарзи 570 млрд сўмдан ошди.

2023 йил 1 сентябрь ҳолатига ишлаб чиқариш соҳасида солиқ қарзи (100 млн сўмдан юқори) мавжуд корхоналар сони 753 та бўлиб, уларнинг жами қарздорлиги – 570,4 млрд сўм. Шундан 99,9 млрд сўми, яъни 17,5 %и солиқ қарзи энг кўп бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.

📊Ҳудудлар кесимида ишлаб чиқариш корхоналарининг солиқ қарздорлиги кўрсаткичлари – ТОП-3:

📍Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҲСИ – 98,4 млрд сўм;

📍Тошкент вилояти – 77,4 млрд сўм;

📍Андижон вилояти – 58,2 млрд сўм.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1