Парижда самолёт 30 нафар йўловчини "унутиб қолдирди"

ДУНЁ 20.11.2023, 19:18
Парижда самолёт 30 нафар йўловчини "унутиб қолдирди"

Турк авиакомпаниясининг самолёти Париждан Измирга учиб, аэропортда 30 нафар йўловчини "унутиб қолдирди". Бу ҳақда Zamon.uz ёзмоқда. 

Париж-Измир рейси Шарл де Голл аэропортида соат 17:00 да амалга оширилиши керак эди, бироқ уч соатлик кечикиш эълон қилинди. Аммо соат 20:00 да жўнаш вақти ҳақида маълумот берилмаган.

Янги жўнаш вақти тугагач, мобил иловада самолёт Измирга учиб кетганлиги ҳақида хабар пайдо бўлди. Кейинроқ самолёт белгиланган аэропортга эсон-омон қўнгани маълум бўлди.

Йўловчиларнинг аэропорт маъмуриятидан тушунтириш олишга уринишлари ҳеч қандай натижа бермади ва улар кейинги рейсда манзилларига етиб боришган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1