АсосийIqtisodiyot
2552

Ўзбекистон Қирғизистондан картошка сотиб олади

'Ўзбекистон Қирғизистондан картошка сотиб олади'ning rasmi

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси Алмаз Темирбеков бошчилигида йирик Норин ва Иссиқкўлдан сифатли картошка экспорт қилиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.

Хабарда айтилишича, томонлар нафақат юқори сифатли маҳсулотлар, балки рақобатбардош нархларни ҳам таъминлайдиган ўзаро манфаатли шартлар бўйича келишиб олди.

Биринчи етказиб беришнинг умумий ҳажми тахминан 1 минг тонна картошкани ташкил этади. Биринчи партия лаборатория текширувидан сўнг юборилади.

“Ушбу ҳамкорлик нафақат мамлакатлар ўртасидаги муваффақиятли муносабатларни ёритибгина қолмай, балки савдо-иқтисодий соҳаларда узоқ муддатли шериклик учун замин яратади. Қирғизистон минтақавий алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси билан фахрланади ва халқаро савдода янги истиқболларни кутади”, — дея қайд этди Қирғизистон Савдо-саноат палатаси.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар