1

Ўлик тошбақа устида “серфинг” учган австралиялик эркакларга нисбатан қидирув эълон қилинди

ДУНЁ 02.11.2016, 17:22
Ўлик тошбақа устида “серфинг” учган австралиялик эркакларга нисбатан қидирув эълон қилинди

Квисленд ёввойи табиатни ҳимоя қилиш хизмати ўлган тошбақа устига чиқиб, “серфинг” учгани акс этган суратни ижтимоий тармоққа жойлаштирган икки эркакка нисбатан қидирув эълон қилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Facebook фойдаланувчиси Мэтт Райт (Matt Wright) ўлик тошбақа устига чиқиб олган эркакларнинг суратини скриншот қилиб, ижтимоий тармоққа жойлади ва уларни қидириб топишга  ҳаракат қилди. Ҳозирча суратнинг асл нусхаси топилмади.

Мэтт Райт сурат тагига “Миянг ёнғоқдек бўлса, фикрлашинг ҳам шунга яраша бўлади. Шу изоҳни бўлишинг, балки шунда бу ахмоқлар жаримага тортилар”, деб ёзган.

Агар эркакларнинг айби исботланса, уларга 15 минг доллар миқдорида жарима солинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1