АсосийSiyosat
3190

Ўзбекистоннинг янги элчиси Австрия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

'Ўзбекистоннинг янги элчиси Австрия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди'ning rasmi

Кеча Вена шаҳрида Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахтиёр Ибрагимовнинг Австрия Президенти Александр Ван дер Белленга ишонч ёрлиқларини топшириш расмий маросими бўлиб ўтди.

Маросим доирасида элчининг Австрия Президенти билан суҳбати бўлиб ўтди. Унда сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат якунида Австрия Президенти элчини янги лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унинг ушбу масъулиятли фаолияти Австрия ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтиришга хизмат қилишига умид билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар