1

Ўзбекистонда ер ва мол-мулк солиғидан қарздор фуқароларга СМС юборилмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 23.11.2023, 09:11
Ўзбекистонда ер ва мол-мулк солиғидан қарздор фуқароларга СМС юборилмоқда

Жисмоний шахслар ер ва мол-мулк солиғини тенг иккига бўлган ҳолда, ярмини 15 апрелгача қолган ярмини 15 октябрга қадар тўлаши белгиланган, дея хабар бермоқда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати. 

Қайд этилишича, ўз вақтида тўланмаган солиқлар учун пеня ҳисобланади.

Солиқларни ўз вақтида тўламаган фуқароларга Soliq_uz манзилидан ёки 6079 рақамидан СМСлар юборилмоқда. СМСда "Батафсил" ҳамда "Тўлаш" ҳаволалари бор.

- "Батафсил"да тўлов хабарномаси юклаб олинади. Хабарномадан объект манзили, майдони, кадастр қиймати, солиқ ставкаси, суммаси, солиқ органи масъул ходими алоқа рақами ва бошқа маълумотлар ўрин олган.

- "Тўлаш"да эса "Солиқ" мобил иловаси жойлашган платформа очилади. Агар илова фойдаланувчи қурилмасига ўрнатилган бўлса илованинг “Солиқларни тўлаш” ойнасидан тўловни тез ва осон амалга ошириш мумкин. Ўрнатилмаган бўлса плафторма орқали юклаб олинади.

Тўлов хабарномасида кўрсатилган кўчмас мулк майдони, кадастр қиймати, ер участкаси эгаллаган майдон тўғрисидаги маълумотлар ҳақиқатда мавжуд объект ва ер майдонидан фарқ қилса ёки сизга тегишли бўлмаса кадастр идораларига мурожаат қилиш лозим.

Шунингдек, ер ва мол-мулк солиқларидан имтиёз олиш учун ҳужжат мавжуд бўлиб, солиқ имтиёзи қўлланилмаган бўлса my.soliq.uz сайти орқали, шунингдек кўчмас мулк жойлашган ердаги солиқ органига солиқ имтиёзига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш орқали имтиёздан фойдаланиш мумкин.

❗️Эътибор беринг: "Солиқ" мобил иловаси орқали солиқ тўланганда ҳеч қандай код сўралмайди. Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1