Дублинда жазоирлик экани айтилган эркак болаларга ҳужум қилди (видео)

САЛОМАТЛИК 24.11.2023, 10:27
Дублинда жазоирлик экани айтилган эркак болаларга ҳужум қилди (видео)

23 ноябр, пайшанба куни кечқурун Дублиннинг бир қанча ҳудудларида тартибсизликлар бошланди. Кўчага чиққанлар муҳожирларга қарши шиорлар айтди. Тартибни тиклаш учун полиция қўшимча кучларни талаб қилди.

Тартибсизликларга болалар боғчаси яқинидаги ҳужум сабаб бўлган.

Интернетда ҳужумчи асли Жазоирдан эканлиги ҳақида маълумотлар тарқалмоқда, бироқ бунинг расмий тасдиғи йўқ. Полиция жиноятчининг миллати ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.

Ҳужум куннинг иккинчи ярмида Парнелл-сквер-Истдаги болалар боғчаси яқинида содир бўлган. Жиноятчи деб тахмин қилинган шахс уч бола ва уларни ҳимоя қилмоқчи бўлган тарбиячини жароҳатлаган. Икки киши — беш ёшли қиз ва 30 ёшли аёл оғир жароҳат олган. Ҳужумчи полиция етиб келгунига қадар ўткинчилар томонидан қўлга олинган. Ушлаш вақтида у ҳам яраланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1