АсосийSport

Афруза Ҳамдамова шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди

'Афруза Ҳамдамова шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди'ning rasmi

Италияда бўлиб ўтаётган шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 14 ёшгача бўлган ёш тоифасида ўзбекистонлик Афруза Ҳамдамова муддатидан аввал жаҳон чемпионлигига эришди. Бу ҳақда  Ўзбекистон Шахмат Федерацияси хабар бермоқда.

Охирги турда қандай натижа бўлишидан қатъи назар Афруза чемпионга айланади, чунки унга етиб олиши мумкин бўлган ягона таъқибчиси — қозоғистонлик шахматчини ўзаро ўйинда мағлуб этган. Мусобақа низомига кўра, очколар тенг келиб қолса, ўзаро ўйинга қаралади.

Шу тариқа Афруза Ҳамдамова Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасидаги жаҳон чемпиони бўлган илк шахматчига айланди.

Бугунга қадар ўзбекистонлик спортчилардан Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Баҳора Абдусатторова ўз ёш тоифаларида кумуш медални қўлга киритган.

    Бошқа янгиликлар