Исроил ва Ҳамас ўртасида жума куни бошланган сулҳнинг биринчи кунида Исроил аскарлари икки фаластинликни ўлдириб, 11 нафарини яралади. Бу ҳақда Казинформ агентлиги хабар берди.
Ҳодиса аввалроқ Ғазо секторининг жанубига эвакуация қилинган фаластинликлар Исроил армиясининг ўз жойида қолиш ва жанг майдонига яқинлашмаслик ҳақидаги огоҳлантиришларига қарамай, уйлари ва мол-мулкини текшириш учун анклав шимолига қайтишга ҳаракат қилганда содир бўлган.
Таъкидланишича, жума куни эрталаб Исроил Мудофаа кучлари Ғазо устидан варақалар ташлаб, аҳолини бу ҳудуднинг шимолидаги уйларига қайтмасликлари ҳақида огоҳлантирган, чунки бу ҳудуд ҳали ҳам уруш зонаси ҳисобланади.
Ўгоҳлантишларга қарамай, жума куни эрталаб Исроил ва ҲАМАС ўртасида тўрт кунлик сулҳ кучга кирганидан сўнг, юзлаб фаластинликлар Ғазо сектори шимолига боришга уринган. Гувоҳларнинг хабар беришича, Исроил аскарлари шимолга йўл олишга уринаётган одамларга қарата ўт очган.
Ярадорлар ва ҳалок бўлганларнинг жасадлари Ғазо секторининг жанубий ярмидаги Дайр ал-Бала шаҳридаги Ал-Ақса шаҳидлари касалхонасига етказилган. Бир киши ҳалок бўлган.