Пайшанба куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳукумат йиғилишидаги чиқиши вақтида чироқлар бир неча сония ўчди.
Ўчирилганлиги сабабли ҳукумат раҳбарининг нутқи маълум муддатга тўхтатилди.
Бундан ғазабланган бош вазир ўз нутқини мобил телефони ёруғида давом эттирган.
Пашинян бугун бу масалани Бош вазир девони директори билан муҳокама қилганини таъкидлаган.
“Биз доимий равишда электр таъминоти сифатини ошириш ҳақида гапирамиз, лекин муаммо ҳал этилмаяпти. Ўн йил давомида бир хил кўрсатма бериш мумкинми?”. – деди ҳукумат раҳбари.
Арманистон бош вазирининг сўзларига кўра, мамлакатда электр қуввати сифатсиз, ҳатто ҳукумат биносида ҳам чироқлар доимо ўчиб туради.