Тошкент шаҳар ва Сурхондарё вилоятидаги 6 та туман солиқ инспекциясида янги бошлиқлар иш бошлади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда. Жумладан:
➖Рустам Аширматов Яшнобод тумани солиқ инспекцияси;
➖Рашид Жўраев Ангор тумани солиқ инспекцияси;
➖Бобир Хайдаров Денов тумани солиқ инспекцияси;
➖Шуҳрат Жумаев Бандихон тумани солиқ инспекцияси;
➖Тоҳиржон Сарманов Бойсун тумани солиқ инспекцияси;
➖Бахриддин Акрамов Шеробод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.