АсосийDunyo

Ҳиндистонда 17 кунни ер остида ўтказган кончилар қутқарилди

'Ҳиндистонда 17 кунни ер остида ўтказган кончилар қутқарилди'ning rasmi

Ҳимолойда қулаган туннел вайроналари остида қолган ишчиларни қутқариш операцияси якунланди, деб хабар бермоқда NewTimes.kz ахборот агентлиги.

Уттаракханд штати ҳукумати 41 кишининг барчаси қутқариб олинганини айтди.

Туннел қулаши 17 кун аввал 4,5 километр чуқурликда содир бўлган. Ишчилардан ҳеч бири жабрланмаган. Улар 17 кун давомида узунлиги тахминан икки километр ва баландлиги 8,5 метрлик жойда яшашган..

Қутқарувчилар вайроналар остидан биринчи тешикни очиши биланоқ, кўмилиб қолган одамлар имкон қадар озиқ-овқат, сув ва кислород билан таъминланди. Кислород танқислиги эртами-кечми уларнинг аҳволига салбий таъсир қила бошлайди деган қўрқув бор эди.

Қутқарув операциясига юздан ортиқ одам жалб қилинган. 

 Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди операциянинг барча иштирокчиларини табриклади ва ишчилар қутқарувни кутаётганда жасорат билан турганини қайд этди.

“Узоқ кутишдан сўнг дўстларимиз энди яна ўз яқинлари билан бирга бўлишларидан жуда хурсандман”, деб ёзади у ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтида. “Ушбу оғир дамларда улар ва уларнинг оила аъзолари кўрсатган сабр ва жасоратни баҳолаб бўлмайди. ”.

    Бошқа янгиликлар