АсосийДУНË

Фаластинликлар совуқ кунларда, оғир шароитларда омон қолиш учун курашмоқда

Исроил ҳужумлари туфайли Ғазо секторидаги уйларини ташлаб кетган фаластинликлар, "гуманита...

Исроил ҳужумлари туфайли Ғазо секторидаги уйларини ташлаб кетган фаластинликлар, "гуманитар пауза"да қаттиқ совуқ шароитда омон қолишга ҳаракат қилмоқда.

Нидал Маруф 9 кишилик оиласи билан Исроилнинг Ғазо шимолидаги ҳужумлари туфайли уйини тарк этишга мажбур бўлганини ва турли жойларни кезиб, ниҳоят "Нусейрат" қочқинлар лагерида бошпана топганини айтди.

“Биз “гуманитар пауза” вақтида вазият бироз яхшиланади деб ўйлагандик, лекин ҳозир ҳам печенье, пишлоқ ва бошқа қуруқ маҳсулотлар билан чекланишга мажбурмиз”, - дейди Маъруф.

 

Умм Юсуф лагерининг яна бир яшовчисининг айтишича, у илгари Ғазо секторидаги Тел ал-Хева маҳалласида яшаган ва Исроил мобил хабарлар орқали ҳудуд аҳолисидан уйларини тарк этишни талаб қилган.

“Аввалига биз қаршилик қилдик. Аммо кейин биз болаларимиз учун қўрқиб, уйларимизни тарк этишга мажбур бўлдик”, деб эслайди фаластинлик аёл.

Аёлнинг таъкидлашича, лагер аҳолиси антисанитария шароитларига дуч келган.

“Бу ердаги ҳожатхоналар жуда ёмон аҳволда. Болалар  кир,  ювинишга шароит йўқ. Биз уйимизда яхши яшардик. Болалар, аёллар ҳалок бўлди, Тел ал-Хева ва Зайтундаги барча уйлар вайрон бўлди, ҳамма нарса вайрон бўлди ", деб нолийди аёл.

Лагер аҳолиси нон пишириб, помидор билан кун кечиришмоқда. Уларга бериладиган озиқ-овқат ёрдами эса пишлоқ ва печеньедан иборат, дейди хамир ёяётган Умм Юсуф.

"Бутун дунё, барча араб давлатлари ҳеч нарса қилмай, бизни кузатишда давом этмоқда", - деди фаластинлик халқаро ҳамжамиятнинг муносабати ҳақида гапирар экан фаластинлик Умният Ҳиллис.

Айни пайтда Умм Айман Ҳиллис Ғазо секторидаги урушдан энг кўп болалар жабр кўрганини айтади.

“Уруш туфайли болалар, аёлларнинг руҳияти бутунлай бузилган.  Мен дунё бизга раҳм-шафқат билан қарашини истайман”, деди у.

    Бошқа янгиликлар