1

Кураш бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонликлар умум жамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади

СПОРТ 30.11.2023, 21:41
Кураш бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонликлар умум жамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида кураш бўйича ўтказилган XIV жаҳон чемпионатида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Ўзбекистон спорт делегацияси Тошкентга қайтиб келди.

50 дан ошиқ давлатдан 200 нафардан зиёд спортчилар иштирок этган жаҳон чемпионатида эркаклар ўртасида 7 та, аёллар ўртасида 8 та медаллар жамланмаси учун кураш кетган бўлса, юртимиз спортчилари 7 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медалини қўлга киритиб, умум жамоада 1-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, XIV жаҳон чемпионатининг якуний сарҳисобига кўра, умум жамоада Туркманистон терма жамоаси иккинчи, Қозоғистон курашчилари учинчи ўринни эгаллади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1