АсосийDunyo

Россияда ЛГБТ расман экстремистик ҳаракат деб тан олинди

'Россияда ЛГБТ расман экстремистик ҳаракат деб тан олинди'ning rasmi

Россия Олий суди ЛГБТ ҳаракатини экстремистик деб тан олди ва унинг мамлакатда фаолиятини тақиқлади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Адлия вазирлигининг ЛГБТ ҳаракатини экстремистик деб тан олиш тўғрисидаги даъвоси қаноатлантирилсин”, дейилади қарор матнида. 

Суд қарори дарҳол ижро этилиши керак. Ишда махфий материаллар мавжудлиги сабабли суд мажлиси ёпиқ ўтган, судланувчининг вакиллари судга келмаган. 

Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилган далилларни ўрганиш судда тахминан тўрт соат давом этган, шундан сўнг қарор эълон қилинган. Аммо матбуотга суднинг сабаблари номаълумлигича қолмоқда. 

    Бошқа янгиликлар