АсосийDunyo

Тошкент яшаш учун дунёдаги энг арзон шаҳарлар бешлигига кирди

'Тошкент яшаш учун дунёдаги энг арзон шаҳарлар бешлигига кирди'ning rasmi

The Economist Intelligence Unit дунёнинг 173 йирик шаҳарларида яшаш нархининг янги тадқиқотини эълон қилди, дея хабар бермоқда Хabar.ru. 

Британия журнали таҳлилчилари мартдан сентябргача бўлган давр учун 400 та товар ва хизматлар нархини долларда солиштирди. Барча шаҳарлар Нью-Йорк билан таққосланган, унга 100 баллик базавий рейтинг берилади.

Сингапур ва Цюрих энг қиммат турмуш даражасига эга шаҳарлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. 

Тошкент дунёнинг қиммат шаҳарлари рейтингида 31 баллик базавий рейтинг билан 169-ўринни (пастдан бешинчи) эгаллади .

Узоқ вақт давомида дунёдаги энг арзон шаҳар Сурия пойтахти Дамашқ (13 балл) бўлиб қолмоқда. Кучли ўнликка Триполи, Лусака, Лагос,Буэнос-Айрес, Ҳиндистоннинг Аҳмадобод ва Ченнай шаҳарлари ҳам киради.

    Бошқа янгиликлар