1

Бугундан БҲМ миқдори ўзгарди. Ким қанча ижтимоий солиқ тўлайди?

ИҚТИСОДИЁТ 01.12.2023, 22:18
Бугундан БҲМ миқдори ўзгарди. Ким қанча ижтимоий солиқ тўлайди?

Бугундан базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 340 минг сўмни ташкил этади. Солиқ қўмитаси матбуот хизмати эндиликда ким қанча ижтимоий солиқ тўлашини маълум қилди. 

Қайд этилишича, БҲМ ўзгариши муносабати билан 2023 йил 1 декабрдан кейинги даврлар учун ижтимоий солиқ қуйидаги миқдорларда тўланади:

- якка тартибдаги тадбиркорлар (ЙТТ) – ойига 340 000 сўм;

- савдо мажмуалари ва бозорларда фаолият юритувчи ЙТТларнинг ёлланма ходимлари учун – ойига 170 000 сўм;

- бошқа ЙТТларнинг ёлланма ходимлари учун – йилига 340 000 сўм;

- оилавий тадбиркорлар (юридик шахс ташкил этмаган):

- ЙТТ сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси – ойига 340 000 сўм;

- оиланинг бошқа аъзолари (18 ёшга тўлмаганлар бундан мустасно) – ойига 170 000 сўм;

- ўзини ўзи банд қилган шахслар ихтиёрий асосда 1 декабрга қадар – йилига 340 000 сўм;


 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1