Дубайда бўлиб ўтаётган иқлим саммитида уч нафар президент Беларусь раҳбари Лукашенко билан суратга тушишдан бош тортди. Бу ҳақда LRT нашри хабар берди, дея ёзмоқда “zamon.uz“.
Қайд этилишича, Литва президенти ГитанасНауседа Александр Лукашенко иштирок этгани сабабли бошқа давлат етакчилари билан суратга тушишдан бош тортган.
“Бу оилавий сурат деб аталади. Лукашенко биз тегишли бўлишни истаган оилага алоқадор эмас”, — дейди Науседа.
Литва президенти билан бирга Латвия ва Полшапрезидентлари Эдгарс Ринкевич ва Анжей Дуда биргаликда суратга тушишдан бош тортдилар.