АсосийDunyo

Туркияга келганига 3 кун бўлган ўзбекистонлик қизни мажбурлаб эрга бермоқчи бўлишди (видео)

'Туркияга келганига 3 кун бўлган ўзбекистонлик қизни мажбурлаб эрга бермоқчи бўлишди (видео)'ning rasmi

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда “Туркияга келганига 3 кун бўлган ўзбекистонлик қизни мажбурлаб эрга беришмоқчи бўлишди.”, деб номланган мақола эълон қилинган. Ушбу мақолада “Ўзбек аёлларининг ҳуқуқини ҳимоя қилиш” жамиятига 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси ёрдам сўраб мурожаат қилиб, ўзига таниш бўлган аёллар унга Туркияда иш бор деб чақиргани, Туркияга келганидан кейин эса уни Туркия фуқаросига мажбурлаб турмушга бергани айтилган. 
 

Мазкур ҳолат 2023 йил 24 октябрь куни тасвирга олинган бўлиб, Истанбул шаҳрида фаолият кўрсатувчи “Ўзбек аёлларининг ҳуқуқини ҳимоя қилиш” жамияти (кейинги ўринларда – жамият)га ёрдам сўраб мурожаат қилган 2003 йилда туғилган, Андижон вилоятида яшовчи И.Ш. исмли қиз билан боғлиқ воқеага алоқадор.

Фуқаро И.Ш. жорий йилнинг сентябрь ойида ўзига олдиндан таниш бўлган, ҳозирги вақтда Туркия фуқаролигини қабул қилган, 1990 йилда Наманган вилоятида туғилган О.П. исмли аёл билан олдиндан келишган ҳолда, Туркия фуқаросига турмушга чиқишга рози бўлган ҳолда Истанбул шаҳрига келган ва у ердан Бурдур шаҳрига жўнаб кетган. 

Бироқ, Бурдур шаҳрида турмуш қуриши лозим бўлган йигит фуқаро И.Ш. га маъқул келмаганлиги сабабли у ушбу шахсга турмушга чиқишни рад этган. 

Шундан сўнг, фуқаро И.Ш. ва уни Ўзбекистондан Туркияга самолётда учиб келиш учун чипта харид қилган фуқаро И.П. ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан.

Бош консулхона ва жамият ҳамкорлигида Бурдур шаҳар полиция идорасига мурожаат қилиниб, 23 октябрь куни уни Истанбул шаҳрига қайтаришга муваффақ бўлинди.

Фуқаро И.Ш. ҳозирги вақтда фуқаро И.П.га нисбатан даъвоси йўқлигини, шунингдек бироз муддат Истанбул шаҳрида қолиб меҳнат фаолиятини амалга оширмоқчи эканлигини маълум қилган.

    Бошқа янгиликлар