1

Шаҳрисабзда 32,5 млн сўмлик маркировкаланмаган маиший техникалар сотувга қўйилгани аниқланди

ИҚТИСОДИЁТ 04.12.2023, 10:03
Шаҳрисабзда 32,5 млн сўмлик маркировкаланмаган маиший техникалар сотувга қўйилгани аниқланди

Солиқ органлари томонидан Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилган сайёр солиқ текширувлари давомида ҳудуддаги савдо дўконида 12 турдаги 15 дона жами 15,5 млн сўмлик маркировкасиз ҳамда 28 турдаги 33 дона жами 105,8 млн сўмлик маркировкаси бошқа корхонага тегишли маиший техника маҳсулотлари сотувга қўйилгани аниқланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият кўрсатаётган фуқарога тегишли савдо дўконида ўтказилган сайёр солиқ текширувида 18 турдаги 30 дона жами 16,9 млн сўмлик маркировкасиз ҳамда 33 турдаги 50 дона жами 95,6 млн сўмлик маркировкаси бошқа корхонага тегишли маиший техника маҳсулотлари сотилаётгани маълум бўлди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда далолатномалар расмийлаштирилди. Солиқ мобил иловаси орқали товарларнинг маркировка кодларини  текшириш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1