АсосийDunyo

Исроил Ғазо сектори бўйлаб ҳарбий амалиётларини янада кучайтирди

'Исроил Ғазо сектори бўйлаб ҳарбий амалиётларини янада кучайтирди'ning rasmi

Исроил Ғазо сектори бўйлаб қуруқликдаги операцияларини кенгайтирмоқда. Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари вакили Даниел Хагарий маълум қилди, дея хабар беради The Times of Israeд.

Исроил Мудофаа кучлари Бош штаб бошлиғи генерал-лейтенант Герзи Ҳалеви ҳарбийлар Ғазо секторининг жанубида қуруқликдаги операцияни бошлаганини, бу куч жиҳатидан шимолдаги жанглардан кам бўлмаслигини айтди.

"Ғазо секторининг жанубидаги операция шимолдаги операциядан кам бўлмайди", деди Ҳалеви. "Ҳамас қўмондонлари Исроил армияси билан ҳамма жойда учрашади", деди генерал.

Унинг сўзларига кўра, Ғазо секторидаги гуманитар пауза ва вақтинчалик сулҳга қадар Исроил ҳарбийлари ҲАМАС ҳаракати билан алоқадор бўлган икки фаластинлик жангчи бригадасини қисман йўқ қилди ва “ҳозирда Исроил армиясининг 162-дивизияси бу ютуқларни мустаҳкамлашда давом этмоқда”. 

"Кеча эрталаб биз Ғазо секторининг жанубида ҳам худди шундай ҳаракатларни бошладик", деди Бош штаб раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш 7 октябрдан бери давом этмоқда. 24 ноябрь куни можаро томонлари вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди. Сулҳ вақтида ҲАМАС ва Исроил гаровга олинганларни алмашган, Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказилган. 1 декабрь куни вақтинчалик сулҳ шартномаси бузилди, томонлар бир-бирларини келишувларни бузганликда айбладилар.

    Бошқа янгиликлар