1

АҚШда номаълум шахс университет талабаларига пичоқ билан ҳужум қилди

ДУНЁ 05.11.2016, 11:21
АҚШда номаълум шахс университет талабаларига пичоқ билан ҳужум қилди

АҚШда номаълум шахс университет талабаларига пичоқ билан ҳужум қилди, деб хабар берди “Тass.ru” нашри.

АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги Нью-Брансуик шаҳрида жойлашган Ратгер университети талабаларига номаълум шахснинг ҳужум қилиши оқибатида икки киши жабрланди.

Нашрнинг маълум қилишича, аввалига университет маъмурияти талабаларни ва ходимларни хавфдан огоҳ этиб, бирор жойга яширинишга чақирган. Орадан ярим соат ўтгач, номаълум шахс қўлга олингани эълон қилинган. Маълумотларга кўра, икки жабрланган ва жиноятчининг ўзи касалхонага ётқизилган. 

Воқеа юзасидан полиция тергов ишларини бошлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1