Хонанда Тейлор Свифт Time журнали томонидан йилнинг энг яхши одами деб топилди. Номзодлар рўйхатидан Владимир Путин, Хитой раҳбари Си Цзинпин, OpenAI асосчиси Сэм Альтман, Барби қўғирчоғи ва бошқалар бор эди. Журналистлар ижрочининг карьераси кўламини Элвис Пресли, Майкл Жексон ва Мадоннанинг ижоди билан солиштиришди.
"Свифтнинг артист сифатидаги ютуқлари - маданий, танқидий ва тижорат нуқтаи назаридан - шунчалик кўпки, уларни айтиб бериш деярли имконсиз туюлади. Поп юлдузи сифатида у Элвис Пресли, Майкл Жексон ва Мадонна билан тенглаша олади. Ишбилармон аёл сифатида у, баъзи ҳисоб-китобларга кўра, қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган империя қурган", - дейди журнал қўшиқчи ҳақидаги материалда.
Time талқинига кўра, “Йил одами” унвонига номзодлар рўйхатига Россия президенти Владимир Путин, Хитой раҳбари Си Цзинпин, Британия қироли Чарлз III, Барби қўғирчоғи, OpenAI раҳбари Сем Алтман, АҚШ Федерал резерви раиси Жером Пауелл, америкалик сценарий муаллифлари ва бошқалар ҳам кирган.
Бу йил Тейлор Свифт 2023йилда энг юқори даромад келтирувчи гастрол амалга оширган. Ушбу концердан у 300,8 миллион доллардан кўпроқ бойлик орттирган.Унинг ҳар бир намойишига ўртача 54 000 га яқин одам ташриф буюрди. Умуман олганда, Свифтнинг фақат 2024 йил августида ўтказиладиган гастроли, экспертларнинг фикрича, хонандага 1,4 миллиард доллар олиб келиши мумкин.Фаолияти давомида Свифт 12 та «Грэмми» мусиқа мукофотига сазовор бўлган.






