АсосийDunyo

Садир Жапаров мансабдорларга унга совға беришни тақиқлади

'Садир Жапаров мансабдорларга унга совға беришни тақиқлади'ning rasmi

55 ёшга тўлган Қирғизистон президенти Садир Жапаров мансабдор шахсларга ўзининг туғилган кунига совға қилишни тақиқлади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов матбуот анжуманида маълум қилган.

“Бугун президент Садир Жапаровнинг юбилейи, лекин у совға-саломларни тақиқлаб қўйган, у жуда камтарин одам”, - дея Байсаловнинг сўзларидан иқтибос келтиради Қирғизистон 24.kg агентлиги.

Байсаловнинг қўшимча қилишича, “президент мамлакатдаги вазиятни ҳар томонлама бутунлай ўзгартира олди”, “тарихий миқёсда” ўзгаришларни амалга оширди. Унга кўра, давлат раҳбари ислоҳотларни давом эттириш ниятида.

 

    Бошқа янгиликлар