Буюк Британия Россияга эҳтиёт қисмларини олиб киришда воситачи бўлган Ўзбекистон компаниясига санкция киритди

ИҚТИСОДИЁТ 06.12.2023, 22:58
Буюк Британия Россияга эҳтиёт қисмларини олиб киришда воситачи бўлган Ўзбекистон компаниясига санкция киритди

Буюк Британия Россияга эҳтиёт қисмларини олиб киришда воситачи бўлган Ўзбекистоннинг Mvizion компаниясига қарши санкция киритди. Бу ҳақда ҳукумат ҳужжатида маълум қилинди.

Бундан ташқари, Британия Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди ва унга 45 нафар жисмоний ва юридик шахсларни киритди. Чекловларга нафақат Россия ташкилотлари, балки хорижий компаниялар ҳам учраган. Жумладан, рўйхатга БААнинг тўртта, Хитойнинг учта, Туркиянинг Smart Trading Limited, Сербиянинг Avio Chem, Ўзбекистоннинг Mvizion компаниялари кирган. Лондон бу компанияларни Россияга ҳарбий техника ва бутловчи қисмлар етказиб беришда айблаган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1