АҚШ Сенатидаги Республикачилар иммиграция сиёсати ва жанубий чегара назоратини кучайтириш талабларини илгари сурмоқда.
Конгрессдаги республикачилар ва демократлар президент Жо Байденнинг Россия босқинчиларига қарши курашда Украинага миллиардлаб доллар маблағ ажратиш, Ҳамас террор гуруҳининг 7 октябрь куни уюштирган ҳужумларидан кейин Исроилга ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Украинага миллиардлаб доллар ажратиш сўровига қандай жавоб беришни бир неча ойдан бери муҳокама қилишмоқда.
Шу тариқа Оқ уйнинг Конгрессга харажатлар тўғрисидаги қонунларни қабул қилиш ҳақидаги иккита сўрови муваффақиясизликка учради. Демократларнинг таъкидлашича, иттифоқчиларга ёрдам глобал демократияни сақлаб қолиш ва автократияларга қарши курашиш учун зарур.
Бир гуруҳ демократ сенаторлар матбуот анжумани ўтказиб, қонун лойиҳасини блоклаш АҚШнинг рақибларига ҳам, иттифоқчиларига ҳам Қўшма Штатлар халқаро ҳамкорлари билан бирга эмаслиги ҳақидаги хабарни юборишини айтишган.
Республикачилар Мексика билан жанубий чегара орқали ҳаддан ташқари ноқонуний иммиграция катта хавфсизлик муаммоси эканлигини таъкидлаб, улар Байден маъмуриятидан чет элга юборилган долларлар учун кўпроқ жавобгарликни талаб қилишмоқда.






