АсосийDunyo

Исроил армияси Ғазо секторидаги қочқинлар лагерларига ҳужум қилди Ҳаво ҳужумлари ва ўққа тутилиши оқибатида ўнлаб фаластинликлар ҳалок бўлди.

'Исроил армияси Ғазо секторидаги қочқинлар лагерларига ҳужум қилди  Ҳаво ҳужумлари ва ўққа тутилиши оқибатида ўнлаб фаластинликлар ҳалок бўлди.'ning rasmi

Исроил ҳаво кучлари бир кеча-кундузда блокада остидаги Ғазо секторидаги шаҳарлар ва қочқинлар лагерларига ҳаво ҳужумлари уюштирди, кўплаб ҳалок бўлганлар ва ярадорлар борлиги ҳақида хабарлар бор.

Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги хабарига кўра, Ғазо секторига кенг кўламли ҳужумларнинг 62-кунида Исроил армияси марказий қисмдаги "Ан-Нусейрат" ва "Аль-Мегази" қочқинлар лагерларига, шимолдаги "Джебалия" қочқинлар лагерига зарба беришда давом этган.

Исроил қирувчи самолётлари "Аль-Мегази" лагеридаги фаластинлик қочқиннинг уйига зарба берган. аксарияти болалар камида 17 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди. Портлаш тўлқини яқин атрофдаги уйларга зарар етказган.

Ал-Нусейрат лагерида ҳам турар-жой биносига ҳаво ҳужуми уюштирилиб, тўрт фаластинлик ҳалок бўлди.

Ғазо секторининг шимолидаги "Джебалия" лагерида эса Исроил авиацияси хонадонларга, шунингдек, "Аль-Хулефа" масжиди атрофидаги ҳудудга зарба берди. Исроил ҳарбийлари Абу Ҳусайн мактаби биносига артиллериядан ўқ узган.

 

    Бошқа янгиликлар