1

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи бензин ишлаб чиқаришни икки баравар оширмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 11.12.2023, 10:56
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи бензин ишлаб чиқаришни икки баравар оширмоқда

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 11 декабрдан бошлаб АИ-80 ва АИ-92 бензинларининг умумий ишлаб чиқариш ҳажмини кунига 1000 тоннагача оширади. Бу ҳақда ФНҚИЗ матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, автомобиль двигателлари юқори сифатли ва совуққа чидамли ёқилғи талаб қиладиган палла - қиш мавсумида ёқилғига тобора ортиб бораётган талабга жавобан ана шундай стратегик қарор қабул қилди. Бензин ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилиши ёқилғи бозорида барқарор таклифни таъминлаб, заводга қиш мавсумида истеъмолчилар талабини самарали қондириш имконини беради.

"Saneg" компанияси бош директорининг нефтни қайта ишлаш бўйича ўринбосари Ҳабиб Латипов бензин ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилиши заводда амалга оширилаётган модернизация доирасидаги янги технологик ечимлар самараси бўлиб, аҳолини арзон ёқилғи билан таъминлашга қаратилганини алоҳида таъкидлади.

"Бугунги кунда завод технологик жараёнларнинг янги босқичига чиқмоқда, ускуналарнинг оптимал иш параметрларини белгиламоқда. Бензин ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ҳам эркин бозор нархини шакллантиришга хизмат қилади”, - деди Латипов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1