1

Тошкентдаги дўконларда айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи пасайди

ИҚТИСОДИЁТ 15.12.2023, 12:22
Тошкентдаги дўконларда айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи пасайди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (MHTI) мутахассислари  2023 йилнинг декабр ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди. Мониторинг натижалари 8 хил маҳсулот бўйича ўтган ойдагига нисбатан минимал нархлар пасайганлигини кўрсатди

Унга кўра, оқ карамнинг нархи 22,0 фоиз, гуручнинг нархи 15,6 фоиз, қизил сабзининг нархи 10,0 фоиз, кунгабоқар ёғининг нархи 7,4 фоиз, сариқ пиёзнинг нархи 6,8 фоиз, маргариннинг нархи 6,6 фоиз, лимоннинг нархи 5,6 фоиз, лавлагининг нархи 5,1 фоиз пасайган.

4 номдаги маҳсулот нархлари ошган. Айниқса, помидор ва бодринг нархининг ошиши яққол сезилади. Шуни таъкидлаш керакки, худди шундай тенденсия ўтган йилда ҳам кузатилганди. Бу эса ушбу маҳсулотларни бозорга этказиб беришда мавсумий омилларнинг таъсири борлигидан далолат беради.

9 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Уларнинг орасида гречка, сут, буғдой уни ва бошқалар бор.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1