1

Ўзбекистон Афғонистонга электр етказиб бериш муддатини узайтирди

ИҚТИСОДИЁТ 15.12.2023, 21:29
Ўзбекистон Афғонистонга электр етказиб бериш муддатини узайтирди

Ўзбекистон ва Афғонистон электр энергияси етказиб бериш бўйича келишувни 2024 йилгача узайтирди. Бу ҳақда spot.uz сайти Афғонистон энергетика компанияси (DABS)нинг матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

14 декабр куни “Миллий электр тармоқлари” ва Афғонистон энергетика компанияси вакиллари Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш масаласини муҳокама қилди.

“DABS” президенти электр энергияси тарифларини пасайтириш, компания ходимларининг виза муаммоларини ҳал қилиш ва Сурхон — Пули-Хумри электр узатиш линиясини қуриш лойиҳасини қайд этган.

Афғонистон томони энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовдан мамлакатда аҳоли хонадонлари, тадбиркорлар ва давлат муассасалари электр энергияси тақчиллигига дуч келаётгани сабабли энергетика соҳасидаги инфратузилма муаммоларини ҳал этиш ва электр энергияси етказиб бериш ҳажмини оширишни сўради.

Мирзамаҳмудов Ўзбекистонда энергия таъминотида техник муаммолар мавжудлигини таъкидлади. Шу билан бирга, вазир учта энергетика обекти таъмирлангач, электр энергияси таъминоти тикланишини қайд этган.

Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакат электр энергиясини Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистондан юқори нархда сотиб олади ва электр энергияси эса газ ва нефт орқали ишлаб чиқарилади, бу эса таннархни оширади

Энергетика вазирлиги раҳбари Афғонистондан кўмир ва нефт сотиб олишга ҳам тайёрлигини билдирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1