Фарғона вилояти ИИБ ва ДХХ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи, пробация ҳисобида туриб, жазо муддатини ўтамаганлиги сабабли суд томонидан қидирув эълон қилинган шахслар қўлга олинган.
Фарғона вилояти ИИБнинг Darakchi.uz`га хабар беришича, тезкор қидирув тадбирлари давомида қуйидаги шахслар қўлга олиниб, тергов ҳибсхонасига юборилди:
Боймуродов Абдулазиз Шавкатжон ўғли – 1998 йили Қўқон шаҳрида туғилган, муқаддам ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми, 168-моддаси 3-қисми билан судланган.
Акрамов Фахриддин Фарҳоджонович – 1991 йили Қўқон шаҳрида туғилган. Қўқон шаҳрида 2020 йил январь ойида “Шедевр” номли чойхонада содир этилган жиноятга алоқадор.
Бегматов Музаффар Турғунович – 1974 йилда Қўқон шаҳрида туғилган. Муқаддам ЖКнинг 104- моддаси 1-қисми билан судланган.
Камолов Суннатилло Иброҳимжон ўғли – 2003 йилда Қўқон шаҳрида туғилган, муқаддам ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “и” банди билан судланган.
Аъзамжонов Орифжон Улуғбек ўғли – 2004 йили Қўқон шаҳрида туғилган, муқаддам ЖКнинг 166- моддаси 2-қисми “в” банди билан судланган.
Халилов Умид Машраббоевич – 1983 йили Қўқон шаҳрида туғилган, муқаддам ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан судланган.
Эркинов Абдулазиз Алижон ўғли – 2001 йили Қўқон шаҳрида туғилган, муқаддам ЖКнинг 276- моддаси 1-қисми билан судланган.
Ғаниев Саидкамол Анваржон ўғли – 1994 йили Қўқон шаҳрида туғилган, муқаддам ЖКнинг 241-моддаси 1-қисми, 169-моддаси 3-қисми, 168- моддаси 3-қисми билан судланган.
Алимов Лазиз Аҳмедович –1986 йили Қўқон шаҳрида туғилган, муқаддам ЖКнинг 168- моддаси 3-қисми, 166-моддаси 2-қисми, 273-моддаси 5- қисми билан судланган.