Москвада полиция ходимлари гумонланувчини қўлга олишга тўсқинлик қилишга уринган 80 дан ортиқ мигрантни қўлга олди, деб хабар берди Россия ИИВ Москва бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати.
Полиция маълумотларига кўра, 15 декабрь куни пойтахтнинг Капотня туманида маҳаллий полиция ходими ҳайдовчининг ҳужжатларини текшираётган вақтда 21 ёшли чет эл фуқароси полициячини бир неча метрга судраб машинада қочишга уринган. Шундан сўнг йигит машинадан тушиб, полициячини бир неча марта урган.
Айтилишича, ҳуқуқбузарни тутқаноғи тутган, полиция ходими унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва тез ёрдам чақирган. Эркак тиббий муассасага олиб кетилган, у ердан полиция ходимлари ҳамроҳлигида қўйиб юборилган.
Қайд этилишича, 80 дан ортиқ мигрант қўлга олинган шахсга ёрдам бериш чоғида милиция ходимларига яқинлашиб, хизмат машинасининг ғилдиракларини кесиб, уларни маҳбусдан узоқлаштирмоқчи бўлган.
Воқеа жойига қўшимча полиция етиб келган. Полиция юқорига қараб бир нечта огоҳлантирувчи ўқ узди, аммо отишмалардан жабрланганлар йўқ.
82 нафар фуқаро ушланиб, ҳудудий бошқармаларга олиб кетилиб, уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузилган (Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 20.1-моддаси “Кичик безорилик”, 18.8-моддаси “Миграция қонунчилигини бузиш”). Мазкур шахсларнинг жиноят содир этишга алоқадорлиги текширилмоқда.
Уларга нисбатан ҳокимият вакилига нисбатан зўравонлик қилиш (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 318-моддаси 1-қисми) ва ҳокимият вакилини ҳақорат қилиш (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 319-моддаси) бўйича жиноий иш қўзғатилган.






