1

Қашқадарёда тоғанинг бир буйраги жиянига, сингилники эса акасига кўчириб ўтказилди

САЛОМАТЛИК 19.12.2023, 22:17
Қашқадарёда тоғанинг бир буйраги жиянига, сингилники эса акасига кўчириб ўтказилди

Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари билан ҳамкорликда навбатдаги транплантация амалиётлари ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Косонлик Муҳриддин Ғаниев 28 ёшда. У бир неча йилдан буён сурункали буйрак етишмовчилигидан азият чекиб келади. Беморга 44 ёшли тоғаси Баҳодир Панжиевнинг буйраги кўчириб ўтказилди.  

Айни пайтда тоға-жиян ўзларини яхши ҳис этмоқда.  

27 ёшли Бахтиёр Эгамов 2018 йилдан буён буйрак хасталиги боис гемодиализ муолажаларини олиб келар эди. Чуқур таҳлил ва текширувлардан сўнг унга 25 ёшли синглиси Нигоранинг буйраги мос келиши аниқланди. Нигора узоқ ўйланиб ўтирмади – жигарига донор бўлишга розилик билдирди.  

Мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1