АсосийDunyo

Хитойда зилзила қурбонлари сони 131 кишига етди

'Хитойда зилзила қурбонлари сони 131 кишига етди'ning rasmi

Хитой шимоли-ғарбида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 131 кишига етди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси 20 декабр, чоршанба куни хабар берди. Янгиланган маълумотларга кўра, Гансу провинциясида қурбонлар сони 113 нафарни ташкил этади, қўшни Цинхай провинциясида яна 18 киши ҳалок бўлган деб эълон қилинди. 

Шу билан бирга, жароҳат олганлар сони ҳам ортди. Цинхайда камида 198 киши жароҳатланган, Гансу бўйича эса маълумотлар турлича - 536 дан 782 гача. 

    Бошқа янгиликлар