1

11 ойда онлайн харидлар учун 1,2 млрд донадан ортиқ электрон чек берилган

ИҚТИСОДИЁТ 26.12.2023, 10:43
11 ойда онлайн харидлар учун 1,2 млрд донадан ортиқ электрон чек берилган

Тадбиркорлик субектлари онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан фойдаланиши ҳамда мижозларга ҚР-код ва фискал белгили чек тақдим этишлари шарт. Бундай чеклар харид тўлов терминал орқали ёки нақд пулда амалга оширилишидан қатъи назар харидорга берилади.  

Жорий йилнинг 11 ойи давомида онлайн-НКТ орқали 801,1 млн дона чек расмийлаштирилиб, улар бўйича айланма 208,4 трлн сўмдан зиёдни ташкил этди.  

Агар харидор тўловларни электрон тўлов ташкилотлари ёки электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали амалга оширса, унда электрон фискал чек шакллантирилади.  

Январ – ноябр ойларида истеъмолчиларга умумий қиймати 47,8 трлн сўмлик 1,2 млрд донадан зиёд электрон чек тақдим этилди. Бундай чеклар учун “Солиқ” мобил иловасида харид суммасининг 1 фоизи миқдорида кешбек автоматик тарзда ҳисобланади (бунинг учун Солиқ иловасидаги ва амалга оширилаётган тўлов тизимидаги (маркетплейс) телефон рақам мос келиши керак).  

Харидор унга ҚР-кодли чек берилмагани ҳақида солиқ органига хабар беришга ҳақли. Бунинг учун Солиқ мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали мурожаат йўллаш лозим.

Жорий йил бошидан фуқаролар томонидан чек бермаслик ҳолатлари юзасидан 104 мингдан ортиқ мурожаат юборилган. Илованинг ўзида мурожаат ҳолатини кузатиб бориш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1