1

"Газпром" Ўзбекистон билан 15 йиллик шартнома имзолайди

ИҚТИСОДИЁТ 28.12.2023, 22:11
"Газпром" Ўзбекистон билан 15 йиллик шартнома имзолайди

Газпром Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон билан 2024 йил ўрталарида 15 йиллик ўрта муддатли шартномалар тузади, деди компания раҳбари Алексей Миллер.

“Биз Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондаги ҳамкорларимиз билан келишиб олган ўрта муддатли ўн беш йиллик шартномалар келаси йилнинг ўрталарида Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида тузилади", - деган у.

Бундан ташқари, Миллер декабрь ойида “Газпром” Ўзбекистонга газни Марказий Осиё – Марказ газ қувурлари орқали технологик жиҳатдан максимал даражада етказиб берганини эслатди.

“Шу ўринда Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажми ошганини алоҳида таъкидламоқчиман.Жорий йилнинг декабрь ойи бошида Ўзбекистонда бўлган совуқ туфайли газ етказиб беришни кунлик шартнома мажбуриятларидан икки баравар кўп таъминладик”, — деди Миллер.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1