1

Бугун Ўзбекистоннинг айрим жойларида ёмғир ва қор ёғиши муикин

ЖИНОЯТ 29.12.2023, 08:12
Бугун Ўзбекистоннинг айрим жойларида ёмғир ва қор ёғиши муикин

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 29 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 4-6 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, ёғаётган ёмғир айрим туманларда қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, ёғаётган ёмғир айрим туманларда қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечқурун айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлиб, туман тушади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1