АсосийDunyo

Либерияда текин бензин 40 кишининг ҳаётига зомин бўлди

'Либерияда текин бензин 40 кишининг ҳаётига зомин бўлди'ning rasmi

Либериянинг Тотота шаҳрида портлаш юз берди. У ерда ёнилғи ташувчи автомобиль автоҳалокатга учради ва ҳайдовчи ҳаммага сизиб чиққан бензинни йиғишга рухсат берди. Шундан сўнг одамлар машинанинг томига чиқишиб, цистернани тешиб очишга ҳаракат қилишган. Табиийки, бундай ҳаракатлар портлашга олиб келган.

Фавқулодда вазият натижасида 40 киши ҳалок бўлган. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, ёмон йўл ҳаракати хавфсизлиги ва заиф инфратузилма Саҳрои Кабирдан жануби-ғарбий Африкани бахтсиз ҳодисалар учун дунёдаги энг ҳалокатли минтақага айлантирди, ўлим даражаси европадаги ўртача кўрсаткичдан уч баравар кўп.

    Бошқа янгиликлар