Пентагон X-37В борасидаги маълумотларни сир сақламоқда. Парвозларни АҚШ Коинот Қуролли кучлари миллий хавфсизлик мақсадида амалга ошираётгани маълум қилинган, дея хабар бермоқда Zamon.uz.
Учувчисиз бошқариладиган X-37B космопланини ишлаб чиқариш лойиҳаси Пентагон ташаббуси билан Boeing томонидан 2000 йилларнинг бошида бошланган. Ўртача автобус катталигидаги космоплан коинот шаттли шаклига эга. Унинг оғирлиги беш тонна атрофида.