1

Шахмат бўйича жаҳон чемпионатида 12-тур натижалари эълон қилинмади. Бунга сабаб...

СПОРТ 30.12.2023, 09:08
Шахмат бўйича жаҳон чемпионатида 12-тур натижалари эълон қилинмади. Бунга сабаб...

Самарқандда бўлиб ўтадиган Рапид ва Блитс бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

29 декабрь куни блитс йўналиши бўйича баҳслар бўлиб ўтди. Бироқ 12-тур натижалари эълон қилинмади ва 13-турга қуръа ташланмади.

Бунга сабаб қилиб, Ян Непомняший ва Даниил Дубов ўртасидаги 12-тур ўйини кўрсатилмоқда. Xaбaргa кўра, ушбу баҳсли ўйин юзасидан ҳозирда аппеляциялар жанги давом этмоқда.

Гап шундаки, ушбу баҳсдаги дуранг натижа келишилган дея гумон қилинган. Иккала шахматчининг дуранг натижа учун олган ярим очкоси олиб ташланиш эҳтимоли бор.

“12-турдаги юқоридаги баҳсли вазият ҳал этилмагунча 13-турга қура ташланмайди ва 12-тур натижалари тўлиқ эълон қилинмайди”, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1