АсосийDunyo

-30 даража... Москвада қиш бошидан бери энг совуқ тун қайд этилди

'-30 даража... Москвада қиш бошидан бери энг совуқ тун қайд этилди'ning rasmi

Москвада 4 январга ўтар кечаси қиш бошидан бери энг совуқ бўлди, деб ёзади RBK Phobos об-ҳаво маркази етакчи мутахассиси Евгений Тишковетсга таяниб.

Синоптикнинг таъкидлашича, базавий метеорология станциясида ҳавонинг минимал ҳарорати -26,4 даражани ташкил этган, Балчугада -24,8 даражагача, Тушинода эса -27,1 даражагача тушган.

“Бу қишнинг энг совуқ кечаси ва иқлим нормасидан 15 даража паст”, деб ёзади Tishkovets. Унинг таъкидлашича, пойтахтда термометрлар охирги марта 42 йил олдин - 1982 йилда ҳаво ҳарорати -27,7 даражага тушган.

Москва вилоятида 30 даража совуқлар қайд этилган. Шаховская об-ҳаво станциясида ҳаво ҳарорати -30,2 даража, Пушкинода -30,5, Солнечногорскда -30,8 даражага тушди. Энг совуқ жой Клинда бўлган (-31,9 даража). "Кейинги кечаларда совуқ пасая бошлайди ва 9-10 январга келиб ҳарорат фони ўзининг иқлимий каналига қайтади", деб ишонтирди Tishkovets.

    Бошқа янгиликлар