АсосийDunyo

Қозоғистонда коррупционерлар пулига 43 та мактаб қурилди

'Қозоғистонда коррупционерлар пулига 43 та мактаб қурилди'ning rasmi

2023 йилда Қозоғистонда коррупционерлардан тортиб олинган маблағлар эвазига 43 та мактаб қурилди. Бу ҳақда “Спутник Казахстан” нашри хабар берди.

Келтирилишича, мазкур тадбир давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаевнинг топшириғига кўра амалга оширилган.

Янги таълим муассасаларининг аксарияти Олмаота ва Туркистон вилоятларида – ҳар бирида 8 тадан мактаб, шунингдек, Остонада (10 та) очилган.

Қурилиш ишлари мамлакатдаги коррупционерларнинг маблағлари йиғиладиган жамғарма томонидан молиялаштирилади. Мазкур жамғарма 2022 йилнинг декабрь ойида ташкил этилганидан буён коррупцияга қўл урган одамлардан 151,6 миллиард тенгедан (330 миллион доллар) кўпроқ маблаг ундирган.

Унинг вазифаларига уч сменали таълимни йўқ қилиш, фавқулодда таълим муассасалари муаммоларини ҳал қилиш, мактаблар, ўқув марказлари ва мактаб-интернатлари учун бинолар қуриш ва реконструкция қилиш кабилар киради.

    Бошқа янгиликлар