АсосийDunyo

Япониядаги зилзила қурбонлари сони 100 кишига етди

'Япониядаги зилзила қурбонлари сони 100 кишига етди'ning rasmi

Японияда ҳафта бошида содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони шанба куни эрталабки ҳолатига кўра 100 кишига етди, 200 дан ортиғи ҳануз бедарак йўқолган, деб хабар бермоқда "Киодо" агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, энг кўп жабрланган ҳудудлардан бири бўлган Важиме маъмурлари одамлар вайрон бўлган бинолар остида қолиб кетган 100 га яқин жой борлигига ишонишади.

Ер силкинишидан жабр кўрган Ишикава префектурасида қутқарувчиларнинг иши оғир – кўплаб йўллар вайрон бўлган. Ишикавадаги эвакуация марказларида 32 мингга яқин маҳаллий аҳоли истиқомат қилади, 66 мингдан ортиқ уйга сув таъминоти ҳали тикланмаган.

Япониялик сейсмологлар яқин кунларда мамлакат қирғоқлари яқинида янги кучли зилзилалар содир бўлиши мумкинлиги ҳақида бир неча бор огоҳлантирган.

Шундай қилиб, "Киодо" маълумотларига кўра, Ното минтақасида силкинишлар давом этмоқда, шанба куни эрталаб 5,3 магнитудали зилзила қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар