1

Қаршида ноқонуний психотроп дори воситалари сотган дорихоналар аниқланди

ЖИНОЯТ 08.01.2024, 13:56
Қаршида ноқонуний психотроп дори воситалари сотган дорихоналар аниқланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассислари ҳамкорлигида Қашқадарё вилоятида психотроп дори воситаларининг ноқонуний савдосига қарши ўтказилган тезкор тадбирларда соҳага доир бир қатор қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Фармацевтика Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, Қарши шаҳридаги "Nika farm servis" МЧЖга тегишли дорихонада 160 дона “Zardeks” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси, "ISLOM-farm-MEDIKAL" МЧЖга тегишли дорихонада 50 дона таблеткадан иборат "Gabaten" номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ноқонуний равишда сотилганлиги аниқланиб, мазкур дорихоналар ходимлари ашёвий далиллар билан ушланди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан ҳозирда Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1