4 январь куни Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида шахтали кон яқинидаги ўрага тушиб кетган, ичида тоғ қутқарувчилари бўлган автобус топилди, деб хабар беради tass.ru.
Бу ҳақда душанба куни ҳудудда ўтказилган геосканер натижаларига кўра Павлодар вилояти ҳокимлиги раҳбари Асаин Байханов маълум қилди.
Унинг Instagram орқали маълум қилишича, натижалар кўриб чиқилган ва автобуснинг тахминий жойлашуви аниқланган. Унинг сўзларига кўра, “автобусга етиб бориши керак бўлган кичик экскаваторни чуқурга тушириш учун хандақ тайёрлаш бўйича ишларни кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди”. Байхонов бедарак йўқолганларни қидириш “бир дақиқа ҳам тўхтамасдан” кечаю кундуз олиб борилаётганини таъкидлади. Қидирув ишларига жами 136 киши, 41 та техника, 3 та кинология бригадаси ва 2 та учувчисиз учиш аппарати жалб этилган.
Аввалроқ автобусдаги тўрт кишидан иккитасининг жасади 150 метрлик ўрадан топилгани ҳақида хабар берилганди.
Ҳодиса 4 январга ўтар кечаси Павлодар вилоятининг Баянавул туманида, “Майкаинзолото” АЖ ҳудудида, “Майкаинский” кони яқинида содир бўлган. Ҳокимият маълумотларига кўра, ичида уч нафар қутқарувчи ва автобус ҳайдовчиси бўлган автобус тозалаш майдонига қулаган (у фойдали қазилмаларни қазиб олиш жараёнида ҳосил бўлади). Унинг чуқурлиги 150 метр аторофида.






