АсосийDunyo

Эронда терактдан сўнг масжид гумбазига қизил байроқ кўтарилди

'Эронда терактдан сўнг масжид гумбазига қизил байроқ кўтарилди'ning rasmi

Эронда шиаларнинг муқаддас шаҳри Қумдаги Жамкарон масжиди тепасида қизил байроқ кўтарилди. У Кирмон шаҳридаги терактдан сўнг масжид гумбазида пайдо бўлган. Худди шу байроқ 2020 йилда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Қосим Сулаймоний ўлимидан сўнг кўтарилган эди, деб ёзади РИА Новостига таяниб.

Таъкидланишича, қизил байроқ ноҳақ тўкилган қон учун қасос олишга чақириқни англатади.

Чоршанба куни Эрон жануби-шарқидаги Кирмон шаҳрида Сулаймоний вафотининг тўрт йиллиги хотирасига мотам маросим чоғида портлаш содир бўлди. Унда жами 284 киши жароҳатланган.

Эрон ички ишлар вазирининг хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари Сейид Мажид Мираҳмадийнинг айтишича, портлашлар худкуш-террорчилар томонидан амалга оширилган. 

Эрон ҳукумати пайшанба кунини қурбонлар учун миллий мотам куни деб эълон қилди.  4 январь куни Туркияга режалаштирилган ташрифини кейинга қолдирган мамлакат президенти Иброҳим Раиси террор ҳужумининг ташкилотчилари ва айбдорлари хавфсизлик кучлари томонидан аниқланишини айтди. 

2020 йил 3 январга ўтар кечаси АҚШнинг Бағдод халқаро аэропорти яқинида ўтказган операцияси натижасида Сулаймоний ва Ироқ шиа милицияси раҳбари ўринбосари Абу Маҳди ал-Муҳандис ҳалок бўлди. Бунга жавобан Эрон Американинг Ироқдаги базаларига зарбалар берди.

    Бошқа янгиликлар