АсосийDunyo

Эронда хотира маросимида юз берган портлашда 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди (видео)

'Эронда хотира маросимида юз берган портлашда 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди (видео)'ning rasmi

Эрон жануби-шарқидаги Кирмон шаҳрида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Қосим Сулаймоний хотирасига дафн этиш маросими кетаётган қабристон ёнида иккита портлаш содир бўлди. Айни вақтда 103 киши ҳалок бўлгани ва 211 киши яралангани маълум, деб хабар беради Tasnim. Маълумотларга кўра, кўплаб қурбонларнинг аҳволи оғир.

Биринчи портлаш маҳаллий вақт билан соат 15:00да генерал қабридан 700 м узоқликда, иккинчи портлаш эса 20 дақиқадан сўнг, оломон тўпланган қабристонга кираверишда содир бўлган. Агентлик манбаларига кўра, кортеж йўналиши бўйлаб портловчи моддалар солинган иккита сумка портлаган. Қурилмалар масофадан бошқариш пултлари ёрдамида фаоллаштирилган.

Расмийлар воқеани теракт деб атади. Эрон ички ишлар вазири Аҳмад Ваҳдийнинг айтишича, жиноятни содир этган одамларга қатъий жавоб берилади. 4 январь мамлакатда миллий мотам куни деб эълон қилинди.

Эроннинг энг нуфузли генералларидан бири Қосим Сулаймоний 2020 йил 3 январь куни Ироқ пойтахти Бағдодда Америка самолётларининг ракета зарбаси натижасида ҳалок бўлган. У ҳаёти давомида Эрондан ташқарида операцияларни амалга оширувчи махсус бўлинмага қўмондонлик қилган.

 

    Бошқа янгиликлар