АсосийJinoyat

Фарғонада майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган оилавий корхона аниқланди

'Фарғонада майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган оилавий корхона аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими, ДХХ, ИИБ ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида  тезкор назорат тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда “B-M.” оилавий корхонаси раҳбари А.А. корхона ишлаб цехида жами 61 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига улаб, 787,4 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар